Xabar-Filial Yangiliklari

Mоодле таълим сифатининг пасайишига таъсир қиладими?

Blog Single

Масофавий таълимни масофадан назорат қилаолишдими? Онлине «деканат» қандай чоралар кўрмоқда? Қандай қилиб талабаларни масофадан туриб бир вақтда моодле тизимга киришини таъминлаш мумкин? Назорат қандай йўлга қўйилмоқда? Моодле тизми орқали таълим платформасини яратган олий таълим муасассалари бу ҳақда нима дейишмоқда?

Юртимизда ҳукм сураётган пандемия, Соvid-2019 вирусининг тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакатимзда карантин эълон қилиниб, тўсатдан ва тезликда барча олий таълим муассасалари таълимни масофадан ўқитиш тизимига ўтишди. Хориж тажрибасига назар соладиган бўлсак бу самарали ўқитиш тизимларидан бири эканлига амин бўламиз. Бизда бу самарали ва тизимли амалга оширалаяпдими?

Mоодле тизми орқали таълим платформасини яратган олий таълим муасассалари бу ҳақда нима дейишмоқда?

Қандай қилиб таълабаларни масофадан туриб бир вақтда моодле тизимга киришини таъминлашмоқда?

Назорат қандай йўлга қўйилмоқда?

Кеч қолдингми? Деканатгаа

Дарсда иштирок этмадингми? Деканатгааа

Имтиҳондан йиқилдингми? Деканатгаааа

Энди онлине «деканат»қандай чоралар кўрмоқда?

Сиз у бизни қизиқтириб келётган ушбу саволларга қуйда Самарқанд вилоятида олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларидан жавоб қидирамиз.

Mоодледан фойдаланиш бўйича юқори кўрсаткични эгаллаб келётган Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам талаблар билан ишлаш аввалига жуда мурраккаб кечди. Чунки, талабларимизнинг барчаси ҳам тўлақонли интернетдан фойдаланиш кўникмаларига эга эмас эди. Айниқаса сайт ва моодле билан ишлашда биз қатори улар ҳам қийналишди. Аммо бирлашиб қилган изланишларимиз бесамар кетмади. Филиалимиз республикамизда ҳозирги кунгача моодле тизимидан фойдаланиш кўрсаткичи бўйича тўртинчи ўринни банд қилиб келмоқда

Қисқа муддат ичида филиал профессор ўқитувчилари томонидан масофавий таълим платформасини тўлдириш муваффақиятли якунланди. Бу муддат ичида филиал 1- тоифали муҳандис дастурловчиси Ж.Усмонкулов томонидан талаблар учун моодле тизимидан фойдаланиш, cайт ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўйча кўникмалар тайёрланди ва талабаларга ҳавола этилди. Эндиликда филиал талабалари масофавий таълим жараёнида фаол иштирок этибгина қолмай бўш вақтларида филиал томонидан эълон қилинган онлине танловларда ўз маҳоратларини номоён қилишмоқда.

Бу борада..

-Ўқишга бўлган фикрлашни ва мустақил эркин ҳаракатини талабаларда шакллантириш долзар масаладир дея Самарқанд ветеринария медицинаси институте проректори шундай дейди.

-Биз қўллаётган таълим беришнинг масофадан туриб амалга оширилиши таълим сифатининг пасайишига таъсир қилмайди, аксинча талабаларни мустақил сифатли таълим олишни таъминлайди! Ўқишга бўлган фикрлашни ва мустақил эркин ҳаракатини таъминлайди.

Моодле тизми орқали таълим платформасини яратган олий таълим муасассалари бу ҳақда нафақат талабалар балки профессор-ўқитувчилар ҳам таълим жараёнининг қулай йўли мавжудлиги ва бундан шу вақтга қадар ҳам самарали фойдаланишлари мумкинлигини таъкидлашмоқда. Талабаларни масофадан туриб бир вақтда моодле тизимига кириш имконияти телеграмдан фойдалнишдан ҳам оддий, қулай, лекин муаммо тизим имкониялтларини янада чуқурроқ ўрганишликни талаб этилади

Инқилоб бошланиши бирданига ютуқлар қуршовидан бошланмайди! дея нутқини давом эттиради Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича ректор ўринбосари Ш. Жалилов

-Бинобарин, ҳамма нарсада ҳам инсон омили ва унинг таъсир доираси биринчи ўринда туриши сизу, бизга аён.

Дунёни ларзага солган бугунги куннинг салбий қаҳрамони туфайли, нафақат биз балки, бошқа бир қатор ривожланаётган ва ривожланган мамлакатларда масофавий таълим тизими амал қилишни бошлади. Албатта, бу қай бир маънода дарс тизимига салбий таъсир кўрсатади. Чунки, ҳар бир инқилобнинг бошланиши бирданига ютуқлар қуршовида бошланмайди.

Барча олий таълим муассаси имкон қадар мана шундай дамларда ҳар бир талабанинг билим олишини давом эттириши, масофадан бўлсада уларга таълим беришни бугунги куннинг илғор технологиялари орқали амалга оширишини ҳамда бу тизимни ривожлантириб боришларини таъкидлашмоқда дейди Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича ректор ўринбосари Ш. Жалилов.

Айни кунларда таълим сифатига эътибор ҳар галгиданда юқори бўлиша жуда зарурдир.

Кеч қолдингми? Деканатгаа

Дарсда иштирок этмадингми? Деканатгааа

Имтиҳондан йиқилдингми? Деканатгаааа

Энди онлине «деканат»қандай чоралар кўрмоқда?

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали талабалари учун дарслар 9-00 да бошланади. Ҳафталик дарс жадвали тайёрланиб график асосида дарслар сифатли ташкил этиб келинмоқда. Бундан ташқари тезкор ахборот алмашиниш мақсадида ҳар бир гуруҳлар учун телеграм гуруҳ ташкил этилган. Ушбу гуруҳга ҳар куни кеч соат 20:00 эртанги кун учун тайёрланиши керак бўлган вазифалар ва машғулотлар жойлаштириб борилади. Талабалар моодле тизимига кириб келгуси дарс материаллари билан танишиб чиқишади.

Бинобарин онлине дарс жараёнида мавзу бўйича ўқитувчиси билан Форум орқали савол жавоб қилишади ҳамда мавзу бўйича жойлаштирилган тест саволларига жавоб беришади. Дарс жараёнини боришини ўқув бўлими ҳар бир жуфтликда давоматни текшириб боради. Дарс жараёнига иштирок этиш имконига эга бўлмаган талабалар ройхати шакллантирилди. Карантин тугаганидан сўнг дарсларга иштирок этиш имконига эга бўлмаган талабаларга дарс машғулотлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда, дейди филиал Тошкент давлар иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети декани Ҳ. А. Ўзбекхонович

Бу борада СамИСИ нима дейди?

-Кўплаб олий таълим муассасалари нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, талабалар кунлик белгиланган дарс жадваллари асосида моодле тизимига киришмоқда. Бу эса тизимга кирган ва кирмаган талабалар моодле тизимида исм фамиля ва ўша талабанинг қайси гуруҳдан эканлигигача кўриш имкониятини бермоқда. Умуман олганда профессор-ўқитувчиларга талабаларни баҳолаб боришни амалга ошириш учун электрон журнал моодле тизимида яратилган. Ҳар бир талаба ўзи учун бу тизимга кириб фан юзасидан топшириқларни бажариши назорат қилинмоқда. Агарда бу топшириқлар ўз вақтида бажарилмаса оралиқ ва жорий назоратда баҳоланишига ўз тасирини кўрсатади. Бу эса ўз-ўзидан талабани топшириқларни бажаришга ва моодле тизимига кириб дарс қилишга ундайди, дейди СамИСИ Матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича ректор ўринбосари Ш. Жалилов.

Бизни кузатишда давом этинг

Сарвиноз Турсунова