14 февраль - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

  • Главная
  • /
  • Станица
  • /
  • 14 февраль - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
14 - Февраль 2021

Бугун, 14 февраль - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Бобур (14.02.1483, Андижон – 26.12.1530, Агра) – ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир: тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода.

Бобур ўз асарлари билан ўзбек адабиётини ва тилини ривожига, юксалишига, соддалаштиришга ва жонли сўзлашув тилига яқинлаштиришга муносиб ҳисса қўшди.

 Ўзбек тили тарихини ўрганишда «Бобурнома» бебаҳо хазинадир. «Бобурнома» ХV - ХVI - асрнинг муҳим воқеаларини бадиий акс эттирган прозанинг қимматли намунасидир.

«Бобурнома» қомусий характердаги асарлардан бўлиб, унда илм-фан, урф-одат, ижтимоий-сиёсий, табиий этнографик билимлар моҳирлик билан ифодаланган. «Бобурнома» жаҳон адабиётининг нодир, дурдона асарларидан ҳисобланади.