Биз соғлом юрт фарзандларимиз

15 - Февраль 2021

ТДИУ Самарқанд филиали талаба-ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида “Биз соғлом юрт фарзандларимиз!” шиори остида спорт ойлиги ташкил этилмоқда.

Куни кеча талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида теннис мусобақалари ташкил этилди.

“Биз соғлом юрт фарзандларимиз!” шиори остида спорт байрамини ТДИУ директори О.Муртазаев очиб бериб,  тадбирда иштирок этаётган иштирокчиларга соғлом турмуш тарзини ва спортни кенг тарғиб этишда фаол иштирок этаётганликлари учун ташаккур изҳор этди ва бўлиб ўтадиган спорт мусобақаларида мувоффақиятлар тилади.

Спорт ойлиги давомида талаба-ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол, стол тенниси, шахмат, волейбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиши режалаштирилган.