ТДИУ Самарқанд филиалида Йилнинг ЭНГ ЯХШИ ПЕДАГОГИ танлови ғолиблар ...

  • Главная
  • /
  • Станица
  • /
  • ТДИУ Самарқанд филиалида Йилнинг ЭНГ ЯХШИ ПЕДАГОГИ танлови ғолиблар ...
07 - Июнь 2021

Жорий йилнинг 15-апрелдан 25-майгача, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида  “Олий таълим муассасининг энг яхши педагоги” танловининг I-босқичи ўтказилди.


Танлов комиссиясига тақдим этилган хужжатлар ва номзодлар очиқ дарслари асосида Филиал профессор-ўқитувчилари мезонлар асосида баҳоландилар.

Иқтисод таълим соҳаси, “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” номинацияси бўйича “Озиқ – овқат ва қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” кафедраси ассистенти Ибрагимов Ғайрат Аблақуловичга 1-ўрини, ”Рақамли иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ва ахборот технологиялари” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент М.Холмурзаевга 2-ўрини, “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик иқтисодиёти” кафедраси доценти Д.Рахмановга 3-ўрини, Иқтисод таълим  соҳаси,”Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинацияси бўйича  “Рақамли иқтисодиёт, бухгатерия ҳисоби  ва ахборот технологиялари” кафедраси ассистенти Мардонов Мамед Шавкатовичга 1-ўрини, Педагогика таълим соҳаси , “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” номинацияси бўйича “Тиллар” кафедраси мудири, PhD.,Мирсанов Бобомурод Муҳаммадиевичга 1-ўрини, “Табиий, ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият” кафедраси мудири, PhD Худаяров Уктам Журақуловичга 2-ўринларга лойиқ деб топилди.

Устозларни табриклаймиз!

 

Маълумот учун: Ҳар бир номинация бўйича 1-ўринни эгаллаган ўқитувчилар Республика босқичида қатнашиш учун ОЎМТВга юбориладиган бўлди.