Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Samarqand fililalining korrupsiyaga qarshi kurashish ...

  • Bosh sahifa
  • /
  • Sahifalar
  • /
  • Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Samarqand fililalining korrupsiyaga qarshi kurashish ...
29 - Sentyabr 2020

 

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Кенгашининг

2020 йил 29 августдаги
01-сон баённомаси билан

Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филилалининг коррупцияга қарши курашиш

ДАСТУРИ (сиёсати)

1-боб. Умумий қоидалар

1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филилалининг коррупцияга қарши курашиш дастури (бундан буён матнда “Дастур” деб юритилади) Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилган намунавий дастурга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб,Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филилали (бундан буён матнда “Филиал” деб юритилади) профессор-ўқитувчилар, ходим, докторант, талаба ва ўқувчилари орасида ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш мақсадида филиалнинг юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек фаолиятда коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттиради.

2.Дастур ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – Фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти талабларини инобатга олган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари ва етакчи халқаро амалиёт асосида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

3.Филиалнинг таркибий бўлинмалари ушбу дастурни фаолиятдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилишлари, коррупцияга қарши курашиш механизмларини, мавжуд коррупция хавфи ва унга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан шаклланган ижобий тажриба ва мавжуд манбалари асосида амалга оширишлари лозим.

4. Филиал ва унинг таркибий бўлинмаларида коррупцияга қарши курашишдаги асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Филиал ва унинг таркибий бўлинмаларидакоррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;
  • Филиал ва унинг таркибий бўлинмаларидакоррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш;
  • фаолиятнинг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш.

5.Дастур Филиалнинг ички ҳужжати сифатида юқорида кўрсатилган асосий мақсадларга эришиш учун Филиал ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга барҳам беришга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаб берувчи асос ҳисобланади.

6. Мазкур Дастурнинг талаблари эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган вазифа ва функцияларидан қатъи назар Филиал билан меҳнат муносабатларида бўлган барча профессор-ўқитувчилар ва ходимларга, шунингдек талабалар, ўқувчилар, докторантура изланувчиларига нисбатан татбиқ этилади.

7. Филиал ва унинг таркибий бўлинмаларига ишга ёки ўқишга қабул қилинаётган ҳар қандай шахс ушбу Дастур билан имзо қўйган ҳолда танишишга ва унинг қоидаларига риоя қилишга мажбур.

8.Ушбу Дастурда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:

коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик – коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

мансабдор шахс –вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган таълим муассасида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс;

ходим – меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган бошқа шахслар;

яқин қариндошлар – ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ва опа-сингиллар, эр (хотин), фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, шунингдек эрнинг (хотиннинг) ота-онаси;

контрагент –Филиалбилан меҳнат муносабатларидан ташқари фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришадиган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шаxс;

порахўрлик – пора олиш, пора бериш ёки бундай жиноятларда воситачилик қилиш;

манфаатлар тўқнашуви –Филиал профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда ходимнинг шахсий манфаатдорлиги билан фуқаро, талаба ва ўқувчи ҳамда докторантларнинг манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келтирадиган ёки юзага келтириши мумкин бўлган вазият;

аризачи – коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бериш учун бевосита ўзи ёки алоқа каналлари орқали Филиал раҳбарияти ёки Филиал Коррупцияга қарши курашиш комиссиясига мурожаат қилаётган ҳар қандай шахс;

иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгилари – Филиал профессор-ўқитувчилари ва ходимлари фаолияти давомида уларнинг манфаатлари юзасидан ҳамкорлик ўрнатиш ва(ёки) қўллаб-қувватлашга алоқадор харажатлар, шу жумладан ишбилармонлик билан боғлиқ кечки овқат, транспорт ва яшаш харажатларини қоплаш билан боғлиқ харажатлар ва ҳ.к.;

конфиденциаллик ва хавфсизлик – аризачи ва бошқа шахслардан олинган хабарлардан фойдаланишга рухсат берилган Филиал ҳамда унинг таркибий тузилмаларининг ваколатли шахслари ушбу хабарларни бундай ваколатга эга бўлмаган шахсларга ошкор қилмаслиги ҳамда манфаатдор шахслар хавфсизлигини таъминлаш;

коррупцияга қарши курашиш – Филиал ва унинг таркибий тузилмаларираҳбарияти, професор-ўқитувчилари, ходим, докторант, талаба ва ўқувчиларининг ўз ваколатлари доирасида коррупция сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш (коррупция профилактикаси), коррупцияни олдини олиш, тўхтатиш ва фош этиш бўйича фаолияти.

расмиятчиликни соддалаштириш учун тўловлар – белгиланган тартиб-таомиллар бажарилишини таъминлаш ёки тезлаштириш, тегишли қонунчилик нормалари ва қоидаларида назарда тутилмаган ҳаракатлар содир этиш учун ғайриқонуний равишда бериладиган пул маблағлари, мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, хизматлар ва бошқа моддий ёки номоддий наф;
ходимнинг шахсий манфаатдорлиги – Филиал ва унинг таркибий тузилмасипрфессор-ўқитувчиси ва ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки уларга алоқадор бўлган шахслар томонидан уларнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари).
2-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари
9.Филиал ва унинг таркибий тузилмаларикоррупцияга қарши курашиш тизими қуйидаги тамойилларга асосланади:

қонунийлик – Филиал ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда Филилда белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги – Филиал ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларда, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлари ва қонуний манфаатлари устувор аҳамият касб этади;

коррупцияга тоқатсизлик – Филиал ва унинг таркибий тузилмалари ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Профессор-ўқитувчи, ходим, талаба, ўқувчи, докторантларнинг коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этишлари тақиқланади;

очиқлик ва шаффофлик – Филиал ва унинг таркибий тузилмалари ўз тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида профессор-ўқитувчилар, ходимлар, талабалар, ўқувчилар, докторантлари ва контрагентлар ҳамда кенг жамоатчиликни доимий хабардор қилиб боради;

коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги – Филиал ва унинг таркибий тузилмалари барча таркибий бўлинмалари коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларни сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради;

коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги – коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган Филиал ва унинг таркибий тузилмалари профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалар, ўқувчилар, докторантлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Филиалнинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;

техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш – Филиал ва унинг таркибий тузилмалари ўз фаолиятида коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётинингсўнгги ютуқларидан, шу жумладан интеграциялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;

тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш – Филиал ва унинг таркибий тузилмалариҳар бир профессор-ўқитувчиси, ходими, шунингдек талабаси, ўқувчиси ва докторантлари содир этилган ёки содир этилаётган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз Филиалдиректорига мурожаат қилиши мумкин;

фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик – Филиал ва унинг таркибий тузилмалариўзига юклатилган вазифа ва функцияларни ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида бажариб, фуқаролик жамияти вакилларини жалб этган ҳолда ўзаро ҳамкорлик қилади;

коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш – коррупциявий хавф-хатарларни ўрганиш, коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш натижаларига кўра Филиал ва унинг таркибий тузилмаларикоррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тўхтовсиз равишда ошириш чораларини кўрадилар.

10. Коррупцияга мутлақо тоқатсизлик тамойилига таянган ҳолда Филиал ва унинг таркибий тузилмаларининг барча профессор-ўқитувчи, ходим, талаба, ўқувчи ва докторантлари коррупция билан боғлиқ ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларда иштирок этиши, яъни пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора, яъни пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулк, мулкий тусдаги хизматларни беришни талаб қилиши ёки бериши, товламачилик қилиш, ваъда бериш, пора олиш ва бериш, пора олиш ва (ёки) беришда воситачилик қилиш, шунингдек ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланишлари қатъиян тақиқланади.

3-боб. Коррупцияга қарши курашиш тизимининг элементлари

11. Қуйидагилар Филиал ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий элементлари ҳисобланади:

а) коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар мавжудлиги, яъниФилиал ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини:

мазкур Дастур;

Филиалнинг Одоб-ахлоқ кодекси;

Филиал талабалари, докторантлари ва профессор-ўқитувчилари, ходимлари томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида мурожаат қилиш ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш тўғрисидаги Низом;

Филиал ва унинг таркибий тузилмалари томонидан қабул қилинган локал ҳужжатларда акс эттирилган тамойиллар ва талаблар ташкил этади;

б) “Юқоридан қуйига муносабат” – Юқори даражада раҳбарлик намунаси:

Филиал ва унинг таркибий тузилмаларининг раҳбарлариўзига бўйсунувчилар, талаба ва докторантлар, фуқаролар ва юридик шахслар билан муносабатларда ҳалол, холис ва адолатли бўлишлари керак;

Филиалдиректори, директор ўринбосарлари, декан, кафедра мудирлари ва таркибий бўлинма раҳбарлари коррупцияга қарши курашиш самарали тизимини яратиш ва амалга оширишда қуйидагилар орқали етакчиликни намойиш этадилар: 

Филиал ва унинг таркибий тузилмалари фаолиятининг хавф-хатарга эга функциялари (йўналишлари)га коррупцияга қарши курашиш самарали чора-тадбирлар ва тартибларни жорий этиш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш дастури/йўл харитасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали кўмаклашиш;

ўз мансаб мажбуриятларини бажариш доирасида, Филиал ва унинг таркибий тузилмалари профессор-ўқитувчи, ходим, докторант, талаба ва ўқувчиларида коррупциянинг барча шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантирган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик нормалари ва қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя қилиш ва ахлоқий хулқ-атвор юзасидан шахсан намуна сифатида намоён бўлиш;

в) коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш:

Филиал ва унинг таркибий тузилмалари функцияларининг хусусияти, ташкилий тузилмаси, жамият ва бошқа шахслар билан ўзаро фаолият олиб боришига ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолда ўз фаолиятига хос бўлган коррупциявий хавф-хатарларни аниқлайди ва баҳолайди;

коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш доирасида Филиал ва унинг таркибий тузилмалари фаолиятининг барча соҳалари коррупциявий хавф-хатарига кўпроқ учрайдиган функцияларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилинади;

Филиал ва унинг таркибий тузилмаларининг коррупциявий хавф-хатарларни юзага келиш эҳтимоли ва таъсир қилиш даражасидан қатъи назар уларни назорат қилади ва бошқаради;

коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш йилига камида бир маротаба амалга оширилади. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари Филиал ва унинг таркибий тузилмалари раҳбарлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда филиалнинг Кенгашида муҳокама қилинади. Аниқланган хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

г) коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва тузилмалар:

Филиал тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш мақсадида Филиалда коррупцияга қарши курашишни шакллантириш ва назорат қилиш жараёни учун масъул бўлган алоҳида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида ташкил этувчи коллегиал орган ҳисобланган – Филиалнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича Комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) ташкил этилади;

коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун Филиал ва унинг таркибий тузилмалари рухсат этилган лавозимларга коррупцияга қарши курашишнимувофиқлаштириш функцияси юклатилиши мумкин;

Филиал ва унинг таркибий тузилмалари коррупцияни бартараф этиш чораларини кўради, шу билан бирга, ўзига юклатилган вазифалар доирасида Комиссия билан ҳамкорлик қилади;

Комиссия коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик, ходим, талаба, ўқувчи ва докторантлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги келиб тушган мурожаат ва маълумотларни кўриб чиқади ва уларни ҳал қилиш бўйича зарур чоралар кўради;

манфаатлар тўқнашувини бошқариш доирасида Филиал ва унинг таркибий тузилмаларининг коррупцияга қарши курашни мувофиқлаштирувчилари ва Комиссия мазкур Дастур, Филиал талабалари, докторантлари ва профессор-ўқитувчилари, ходимлари томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида мурожаат қилиш ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш тўғрисида Низом ва Филиал Одоб-ахлоқ кодекси ҳамда бошқа локал ҳужжатлар асосида иш юритади;

д) аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралар:

Филиал ва унинг таркибий тузилмалари коррупцияга қарши курашишни назорат қилиш ва тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, жумладан, уларнинг аниқланган хавф-хатар даражасига мутаносиблиги, Филиал ва унинг таркибий тузилмалари профессор-ўқитувчи, ходим, талаба, ўқувчи ва докторантлари учун қатъийлиги ва аниқлиги, фуқаролик жамияти учун шаффофлигини таъминлашга интиладилар;

амалга ошириладиган тадбирлар, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат чоралари ва тартиб-таомиллар Филиал ва унинг таркибий тузилмаларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури ва йўл харитасида акс эттирилади ҳамда тегишли ички ҳужжатларда белгиланади;

е) ахборотлаштириш, коммуникация ва маслаҳат бериш:

Филиал ва унинг таркибий тузилмаларида коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва уларга қарши курашиш тамойиллари ва талаблари ҳақида жамиятнинг хабардорлигини ошириш мақсадида, мазкур Дастур ва Филиал ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги асосий маълумотлар уларнинг Интернет тармоғидаги расмий веб сайтларига жойлаштирилади.

Бундан ташқари, Филиал ва унинг таркибий тузилмалари коррупцияга қарши курашишда амалдаги қонун ҳужжатлари норма, тамойил ва талаблари юзасидан хабардор қилиш ва тушунтириш бўйича қуйидаги хатти-ҳаракатларни амалга оширади:

Филиал ва унинг таркибий тузилмаларининг профессор-ўқитувчи ва ходимларида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда бу борадаги қонун ҳужжатлари билан таништириш мақсадида доимий ва тизимли ўқишлар ташкил этиш;

коррупцияга қарши курашишга қаратилган тематик аудио ва видеороликлар ҳамда бошқа ахборот маълумотларидан фойдаланган ҳолда тадбирларни ўтказиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги тўғрисидаги гумонлар ёки фактлар, коррупциявий хавф-хатарлар ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган алоқа каналлари билан таъминлаш;

Филиал ва унинг таркибий тузилмалари ходимларининг меҳнат шартномалари ва лавозим йўриқномаларига коррупцияга қарши курашишга оид қоидаларни киритиш;

контрагентларни коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган талаблар ва тамойиллар ҳақида, шу жумладан улар билан тузиладиган шартномаларга коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус шартларни киритиш тўғрисида хабардор қилиш ва ҳ.к.;

ж) мониторинг, назорат ва ҳисобот:

Комиссия Филиал тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг етарлилиги, мутаносиблиги ва самарадорлигини баҳолайди ҳамда доимий мониторингини олиб боради. Ўтказилган мониторинг натижалари бўйича Филиалда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Мониторинг ва назорат қилишнинг қуйидаги тартиб-таомиллари амалга оширилади:

ўқув жараёнининг барча босқичларида, айниқса имтиҳонлар ўтказишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, профессор-ўқитувчилар томонидан талабалар, ўқувчилар, докторантлар ишларини баҳолашнинг аниқ мезонларини белгалаш; 

самарасиз назорат ва тартиб-таомилларни аниқлаш учун уларни тўғрилаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида таркибий бўлинмалар фаолиятларини мониторинг қилиш;

текширувларни (ишчи гуруҳларга аъзолик ёки эксперт сифатида жалб қилинганлик) ўтказиш жараёнида Филиал ва унинг таркибий тузилмалари профессор-ўқитувчи ва ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича талабларга риоя қилинишини назорат қилиш;

коррупцияга қарши чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тегишли тартибда амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш ва ҳ.к.

з) ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш:

мазкур Дастурга амал қилиш ва Филиал ва унинг таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларига риоя қилиш ҳар бир профессор-ўқитувчи, ходим, талаба, ўқувчи ва докторант учун мажбурийдир. Улар белгиланган талаб ва тартиб-таомилларнинг бузганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар;

коррупцияга қарши курашишга оид белгиланган талаблар ва тамойилларни бузган Филиал ва унинг таркибий тузилмалари профессор-ўқитувчи, ходим, талаба, ўқувчи ва докторантлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва асосларда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар;

мазкур Дастур талабларини бузган Филиал ва унинг таркибий тузилмалари профессор-ўқитувчи ва ходимларига нисбатан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар кўрилади;

профессор-ўқитувчи, ходим, талаба, ўқувчи ва докторантлар уларни коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этишга ундовчи шахсларнинг ҳар қандай мурожаатлари тўғрисида, шунингдек бошқалар томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўзига маълум бўлган ҳар қандай фактлар ҳақида ўз раҳбарларига, факультет декани, масъул директор ўринбосарлари ёки Комиссияга хабар беришлари шарт; 

Филиал ва унинг таркибий тузилмаларида профессор-ўқитувчи, ходим, талаба, ўқувчи ва докторантларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этишлари билан боғлиқ ҳар қандай асосли шубҳа бўйича хизмат текширувлари ўтказилади.

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда Филиал ва унинг таркибий тузилмалари уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил қиладилар ва доимий асосда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирадилар;

Филиал ва унинг таркибий тузилмаларикоррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва текшириш учун бошқа ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат органлари билан ҳамкорлик қиладилар.

4-боб. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

12.Комиссия Филиалда коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларни амалга оширишда бевосита Филиалдиректорига бўйсунади ва ўз фаолиятини мазкур Дастурга мувофиқ амалга оширади.

Филиалнинг кадрлар бўлими ва Юридик хизмати Комиссиянинг ишчи органлари бўлиб ҳисобланади.

13. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатлари доирасида Филиалнинг барча таркибий бўлинмалари учун ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

барча таркибий бўлинмалардан Комиссия ваколатига тааллуқли бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраб олиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинмалар томонидан Дастур ижро этилишини, Комиссиянинг кўрсатма ва топшириқларини бажарилишини назорат қилиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича Филиал фаолиятини такомиллаштириш юзасидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш;

Филиал раҳбариятига коррупцияга қарши курашиш соҳасида таклиф ва тавсияларни мунтазам киритиб бориш;

Филиал фаолиятига тааллуқли қабул қилинаётган ҳар қандай ички локал ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширишда иштирок этувчи Филиал таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

Комиссия фаолиятининг муҳим масалалари юзасидан ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш учун ишчи комиссия ёхуд экспертлар гуруҳларини тузиш, шунингдек ушбу комиссиялар ва гуруҳлар ишига таркибий бўлинмалардан мутахассисларни жалб этиш; коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича Филиал раҳбариятига таклифлар киритиш;

коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш, коррупциявий ҳолатлар ҳақида хабар берган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

коррупциявий ҳолатлар ҳақида хабар бериш тизимини электронлаштириш;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги, таъмагирлик, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш ёки ушбу дастурда белгиланган қоида ва талабларнинг бузилишига оид маълумотлар юзасидан хизмат текширувлари ўтказиш, улар натижаси бўйича айбдорларга нисбатан тегишли интизомий чоралар қўллаш бўйича Филиал раҳбариятига таклифлар киритиш;

ариза ва шикоятларни ўрганиш мақсадида ходимлардан тушунтиришлар олиш;

қонун ҳужжатлари ва ички тартиб қоидаларни бузган ходимларни тегишли турдаги жавобгарликка тортиш ҳақида Филиал раҳбариятига таклифлар киритиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.

14.Комиссия қуйидагиларга мажбур:

Дастурнинг самарали ижро этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг коррупцияга қарши курашишга доир ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича қабул қилинган қарорлари, Филиалдиректорининг ушбу йўналишдаги буйруқлари ва кўрсатмалари ижро этилишини ташкил этиш;

аризачи ва бошқа шахслардан олинган хабарлардан фойдаланишда конфиденциаллик ва хавфсизликни таъминлаш;

Филиалга келиб тушган коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хабарни қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган ҳолатлардан ташқари тўлиқ, ҳар томонлама, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ҳар қандай жисмоний шахсни таъқиб қилинмаслиги чораларини таъминлаш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабар аноним бўлмаса, уни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аризачига ахборот бериш;

коррупция факти тасдиқланган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ишларни амалга ошириш ҳамда таъсир чораларини қўллаш;

расмий саналар ва байрамларда таркибий бўлинма раҳбарлари ва ходимлари томонидан совғалар ва пул кўринишдаги ҳар қандай моддий ва номоддий (илтимос ёки шахсий ташаббус билан бирор хизмат кўрсатиш) наф олиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назорат ва мониторингини мунтазам амалга ошириш.

Комиссининг зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

5-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари

§ 1. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш

 15. Филиал ва унинг таркибий тузилмалари прфессор-ўқитувчил, ходим, талаба, ўқувчи ва докторантлари ўзларининг хизмат ва ўқиш мажбуриятларини бажариш ва (ёки) таълим муассасаси манфаатларини ифодалаш доирасида виждонлилик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши, шахсий манфаатлари йўлида ўзларининг хизмат мавқеидан ва (ёки) таълим муассасасининг мол-мулкидан фойдаланмаслик ва манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан сақланишлари лозим.

16. Филиал ва унинг таркибий тузилмалари ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш ва уни ҳал қилиш жараёни мазкур Дастур қоидалари ёки таълим муассасаларининг локал ҳужжатлари билан тартибга солинади.

§ 2. Совғалар ва иш жараёнида меҳмондўстлик белгилари

17. Филиал ва унинг таркибий тузилмалари профессор-ўқитувчилари, ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш жараёнида талаба, ўқувчи, докторант, жисмоний ва юридик шахслардан ноқонуний тарзда бирон-бир совғалар (шу жумладан туғилган кун муносабати билан совға, гул ва ҳоказо), шунингдек иш жараёнида меҳмондўстликнинг белгилари (мисол учун, имтиҳон даврида ва бошқа пайтларда тушлик ва кечки овқатларни ташкил этиш), қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд ёки нақдсиз пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида моддий ёрдам қабул қилишлари тақиқланади.

18. Филиал ва унинг таркибий тузилмалари профессор-ўқитувчилари, ходимлари томонидан расмий делегациялар таркибида, тадбирларда, жумладан, хорижда олинган ҳар қандай совғалар суммасидан қатъи назар таълим муассасасининг мулкига ўтказилади.

19. Филиал ва унинг таркибий тузилмалари профессор-ўқитувчилари, ходимларига уларнинг шахси билан боғлиқ байрамлар (туғилган кун, боланинг туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни ва ҳоказо)да берилган, хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган совғалар профессор-ўқитувчи ва ходимнинг шахси билан боғлиқ совғалар деб тан олинади.

20.Бундай совғаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

совғалар таълим муассасаларининг камида уч нафар ходимлари иштирокида берилиши;

совға бериш жарёни табрик нутқи билан бирга бўлиши, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиши;

совғанинг умумий қиймати (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 5 (беш) базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги;

Филиал ва унинг таркибий т?