Амир Темур – Буюк саркарда ва адолатли подшоҳ ...

  • Bosh sahifa
  • /
  • Sahifalar
  • /
  • Амир Темур – Буюк саркарда ва адолатли подшоҳ ...
09 - Aprel 2021

ТДИУ Самарқанд филиалида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги нишонланмоқда

Айни сана муносабати Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Табиий ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият кафедраси ҳамкорлигидан “Амир Темур – Буюк саркарда ва адолатли подшоҳ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда ТДИУ Самарқанд филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар, Амир Темур сиёсат майдонига кириб келган пайтда, Амир Темур Марказий Осиёни мўғуллар исканжасидан озод этишда барча юртпарвар кучларни уюштириб, уларни мустақиллик учун курашга йўналтирган етакчи раҳбар, ерли халқнинг бу соҳадаги орзу-умидларини рўёбга чиқишига улкан ҳисса қўшган саркарда эканлигини таъкидлашиб, у  кўп йиллар давомида мустамлака бўлиб, чет эллик ҳукмдорларга бўйсуниб келган Мовароуннаҳр ва Хуросонда ўз юрти, халқининг куч-қудратига таянган мустақил ва ягона давлат барпо эта олди, дея таъқидлашди.

Амир Темур ҳам ўз даврига хос бўлган турли сабабларга биноан бошқа мамлакатларга юришлар қилди ва Оврўпо мамлакатларининг ривожланишини тезлашишига ўз ҳиссасини қўшди. Росcияни Олтин Ўрда зулмидан, Оврўпони Туркия тажаввузидан сақлаб қолди; Амир Темур ўз сиёсатида маданият, ободончилик, ҳунармандчилик ҳомийси бўлиб танидди. Ўз сиёсати билан маданий юксалишга ва  туркий тилнинг ривожига кенг йўл очиб, нафақат Марказий Осиёнинг маданий-маънавий оламида, балки бутун мусулмон олами тарихида ўчмас из қолдирди ва сўнгги ривожланишига катта таъсир кўрсатди; Амир Темур қатор Шарқ мамлакатлари ва айниқса, Оврўпо мамлакатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатиб, улар билан турли савдо-сотиқ, маданий алоқаларга янада кенг йўл очиб берди. Собиқ советлар мафкураси, пролетар дунёқараши ҳукмронлик қилган шароитда Темур фаолиятига нисбатан салбий муносабатда бўлинди, ўша давр адабиётларида ҳар доим қораланиб келинди. Лекин мафкуравий тўсиқ, тақиқлашларга қарамай айрим илмий асарларда Темур ҳақида баъзи тўғри фикрлар ҳам билдирилди. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви, эски мафкура сиқувидан қутулиш, тарихимизга тўғри муносабатда бўлиш имконини яратди. Президентининг фармони билан 1996 йил — Амир Темур йили деб эълон этилиши ва бу сана жаҳон миқёсида нишонланиши Амир Темур номи оқланиб, ўзбек халқига бутунлай қайтганига ёрқин далилдир.

Ўктам Худаяров, СамДАҚИ Ижтимоий фанлар кафедраси доцентлари Қурбон Нурбоев, Туйғун Эрназаровлар сўзга чиқиб, Амир Темур меросини  ўрганиш юзасидан Мустақил диёримизда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб бердилар.

Тадбирда талабалар Амир Темур ҳақидаги ўз фикрларини билдирдилар. Саволлар бериб, уларга тўлақонли жавоб олдилар.

Тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди.

Фото: