Коррупция иллатига қарши курашиш

08 - Iyun 2021

Бугун 07 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида Вилоят ДХХ ходимлари ҳамда институт профессор-ўқитувчилари иштирокида "Коррупция иллатига қарши курашиш" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълими вазири А.Тошқуловнинг олий таълим тизимида рӯй бераётган мавжуд муаммолар айниқса коррупция ҳолатлари юзасидан фикр билдириб, тизимда мавжуд муаммони 2-3 йил ичида батамом йуқ қилиш имкони мавжудлиги ва шу стратегия асосида Олий таълим тизимида ислоҳотлар олиб бораётганлигини маълум қилган видео лавҳадаги нутки  ҳамда таълим муассасаларидаги сӯнги икки йилда содир этилган коррупцион ҳолатлар бўйича лавҳалар намойиш этилди.

Шунингдек, вилоят ДХХ ходими А.Хикматуллаев вилоятдаги коррупцион ҳолатларга қисқача тӯхталиб ӯтиб, унинг салбий оқибатларини тингловчиларга яна бир бор тушунтирди.