ТДИУ Самарқанд филиалининг "Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес" кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Юлдашев айни пайтда Германиянинг Wеиҳенстепҳан-Триесдорф (Бавария) амалий фанлар университетида хорижий стажировка курсларини ўтамоқда.
Стажировка давомида университетнинг "Минтақавий менежмент" мутахасиссислиги бўйича магистратура талабалари учун йилда бир марта ташкил қилинадиган “Минтақавий жараёнларни бошқариш” бўйича 3 кунлик ўқув семинарида ҳам қатнашди. Ўқув семинари маъруза ва амалий топшириқлардан иборат бўлиб, қатнашувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда курс мавзулари бўйича тақдимотлар тайёрлашди ва охирида маърузачилар томонидан баҳоланди.
Ш. Юлдашев ўқув курси маърузачилари, Регенцбург Университети профессори Геро Wиесчоллек ва лойиҳа кординатори Катҳарина Риеделлар билан фикр алмашди. Шунингдек, келгусида ТДИУ Самарқанд филиали талабалари учун ҳам шу каби ўқув семинарлари ташкил қилиш ва халқаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.