МОЛИЯ, СОЛИҚ ВА БАНК ИШИ КАФЕДРАСИ
Кафедра фаолияти ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ҳамда ташкилий-услубий ишларни қамраб олган истиқболли ва жорий (йиллик) режаларга мувофиқ амалга оширилади.
Кафедранинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш;
- кафедра йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартлари, Малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим дастурлари билан қиёсий таҳлилини мунтазам равишда олиб бориш ва такомиллаштириш;
- кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларга тақриз ва хулосалар тайёрлаш;
- дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш, қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, шу жумладан хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилган адабиётларга хулосалар тузиш;
- ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолларда) бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилган ўқув режаларидаги фанлар бўйича белгиланган машғулот турларини юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш, таълим сифатини таъминлаш;
- талабаларнинг малакавий амалиёти, курс лойиҳалари (ишлар), битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларига, шунингдек, мустақил ишлари ва илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
- талабалар билимининг назоратини жорий этиш, талабаларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
- иқтидорли талабаларни танлаш ва уларни тарбиялаш, олимпиада ва танловларда, шу жумладан “Эл-юрт умиди” жамғармаси танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил ишлаш шакл ва услубларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;
- талабалар илмий-ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, иқтидорли талабаларни тадқиқотларга жалб этиш, илмий-тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, уларнинг илмий-ижодий фаолиятини руёбга чиқариш учун зарур ташкилий, услубий ва моддий-техникавий шарт-шароитлар яратиш;
- тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама қилиш, нашр этишга тавсия бериш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;
- кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, “Устоз-шогирд”, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишларини кўриб чиқиш, тажрибали ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш, умумлаштириш ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;
- замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ёш ўқитувчиларга педагогик малака ва кўникмаларни эгаллашда ёрдам бериш, ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларида замонавий ўқув-техника воситаларидан, якка тартибда ўқитиш ва мустақил таълим олиш услубларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, ўқитишни замонавий компутер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларида ташкил қилиш, масофали ўқитиш элементларини ривожлантириш;
- илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, кафедра мутахассислиги мос ёки турдош ихтисосликлар бўйича докторлик диссертацияларини илмий семинарларда муҳокама қилиш, таълим ҳужжатларининг меъёр талабларига жавоб беришини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;
- бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек, илмий-техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа хўжаликлар билан алоқа ўрнатиш;
- олий таълим муассасаси битирувчилари ҳамда мазкур кафедрада фалсафа доктори (ПҳД) ва фан доктори илмий даражасини олиш бўйича таянч докторант, докторант ва мустақил изланувчи бўлганлар билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш, битирувчилар мониторингини олиб бориш;
- кафедра ихтисослиги бўйича мутахассислар малакасини оширишга йўналтирилган тадбирлар ўтказиш, таълим хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш;
- хорижий таълим муассасалари билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
- талабаларнинг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда турли мавзулар, йўналишлар ва ихтисосликлар, касб-ҳунар турлари бўйича тугараклар ташкил қилиш ва фойдали меҳнат билан банд қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
- Филиал ахборот-ресурс марказини кафедра таълим йўналишлари ва мутахассисликларга оид янги ўқув, илмий-техникавий ва даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириш. Янгиланишини доимий назорат қилиш.
Кафедрада “Молия асослари”, “Корпоратив молия”, “Солиққа кириш”, “Тижорат банклари”, “Банк рискларини бошқариш”, “Халқаро банк иши ва молия”, “Инвестиция”, “Солиқлар ва солиққа тортиш”, “Суғурта” фанлари бўйича ўқув, услубий, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, “Устоз-шогирд” ишлари, шунингдек, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ҳамда ташкилий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар амалга оширилади.
Кафедрада асосий штат бўйича жами 1 нафар фан доктори, профессор, 5 нафар фан номзодлари (ПҳД), доцэнтлар, 2 нафар катта ўқитувчи, 8 нафар илмий даражасиз ассистентлар фаолият кўрсатади.
Шунингдек кафедра фаолиятига доир “Солиқ билимдонлари”, “Молиячи” тўгараклари, “Инновацион ва рақамли банк-молия хизматлари” илмий фан клуби фаолият юритади.
Бугунги кунга қадар кафедра томонидан 5 дарслик, 11 ўқув қўлланма, 3 услубий қўлланма, 31 услубий кўрсатма, 8 монография, шунингдек, ОАК эътироф этган маҳаллий журналларда 57 та, хорижий журналларда 69 та мақолалар чоп этилган.
Кафедрада фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилар
-
AXROROV ZARIF ORIPOVICH
Кафедра мудири 1,00 ставка, Профессор 0,50 ставка -
GAYBULLAYEV RAXIM MURODOVICH
Профессор 1,00 ставка, Профессор 0,50 ставка -
TANIYEV AHMADJON BAHROMOVICH
Профессор 0,50 ставка -
TUXTAMISHEV ABDURAZZAK UTANOVICH
Катта ўқитувчи 1,00 ставка -
NAZAROV QILICH XOLMURADOVICH
Доцент 1,00 ставка, Доцент 0,25 ставка -
TOYIROV YUNUS ALAMOVICH
Доцент 1,00 ставка, Доцент 0,25 ставка -
KAZAKOV XUSHNUD DJAMSHITOVICH
No results found. -
GADAYEV JAHONGIR MUHAMMADI O‘G‘LI
Ассистент 1,00 ставка -
TUYCHIYEV SHERXON SHUXRAT O‘G‘LI
Доцент 1,00 ставка -
ERGASHEV UMIDJON IBRAGIMOVICH
Ассистент 1,00 ставка -
KARIMOV MARDON AKRAM O‘G‘LI
Ассистент 1,00 ставка, Ассистент 0,25 ставка -
SAIDMURODOV FERUZ SODIKJON O‘G‘LI
Катта ўқитувчи 1,00 ставка -
ABDUVAHOBOV SHAXZOD XOLMO‘MIN O‘G‘LI
Ассистент 1,00 ставка -
NAFASOV SHOXRUXBEK HOSHIMOVICH
Ассистент 0,75 ставка -
NASIMOV ADIZ AZAMAT O‘G‘LI
Ассистент 0,75 ставка -
TOSHNAZAROVA LOLA SHUXRATILLAYEVNA
Доцент 1,00 ставка -
MALIKOVA DILRABO MUMINOVNA
Доцент 0,25 ставка -
OCHILOVA IBODAT G‘ULOM QIZI
Ассистент 1,00 ставка -
DUSQULOVA AMINA IBODULLO QIZI
Ассистент 1,00 ставка



















O'zbekcha
Русский
English