Семинар-тренингда, емоцияларнинг инсон муносабатлари ва ҳатти-ҳаракатларига таъсири ҳақида кенг фикр юритилди. Дангасаликни йенгиш ва шахсий муваффақиятга еришишда ўзига бўлган ишончнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Талабаларга агрессияни йенгишда амалий машқлар ва техникалар намойиш етилди. Ушбу усуллар орқали талабалар ҳиссиётларни назорат қилиш, стрессли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ва ўзаро муносабатларни ижобий бошқариш бўйича билимларини мустаҳкамладилар.
Семинарда талабалар психологик саводхонлик, емоционал интизом ва шахсий ривожланиш борасида ўзларида янги мотивация ҳосил қилдилар ва тренинглар талаба-ёшларнинг ўз қобилиятлари ва имкониятларини рўёбга чиқаришда кучли психологик таянч яратиб, уларга келажакда муваффақиятли ҳаёт сари ишонч билан қадам ташлашда ёрдам беради.
Учрашувда филиал психологи Орипов Зарифбай ҳамда “иқтисодиёт” факултетининг таълим-тарбия маслаҳатчиси Умирзоков Шароф ва талабалар қатнашдилар.