Бўлажак кадрларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш – давр талаби!
Халқ тилида соддагина қилиб “порахўрлик”, кенг маънода “коррупция” деб аталувчи иллат, мамлакат тараққиёти, жамиятнинг барқарор ривожи йўлида жиддий тўсиқ саналади. Бу иллат ҳар қандай давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётида жиддий зарарлар келтириб, кенг кўламли ислоҳотларнинг самарасини сусайтиради, жамоатчилик орасида қонунларга, давлатга бўлган ишонч муҳитининг бузилишига олиб келади.
Шу сабабли коррупциянинг сабаблари, унга қарши кураш чораларини теран англаш ва унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, айниқса, ёш авлод орасида жуда муҳим вазифа саналади.
Ушбу долзарб масала юзасидан Жорий йилнинг 22-апрель куни ТДИУ Самарқанд филиалида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Марказий аппарати ташаббуси билан “Бўлажак кадрларни "ҳалоллик вакцинаси" билан эмлаш – давр талаби” мавзусида кенг қамровли давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни филиал Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Турдибеков Хасан Ибрагимович очиб бердилар. Тадбир давомида филиал Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Ахмедов Алам Аскарович ҳамда соҳа мутахасисслари иштирок этишди.
Тадбир давомида мутахассислар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга катта тўсиқ ва таҳдид бўлмиш коррупция иллати жамиятни ич-ичидан емирадиган оғир касаллик экани, коррупциянинг жамиятимизга етказаётган зарари ҳамда унинг мамлакат ривожидаги салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилиб, коррупцияга қарши курашишда нафақат тегишли соҳа вакиллари, аҳолининг барча қатлами бирдек масъул эканлиги таъкидланди.



















O'zbekcha
Русский
English