"Бухгалтерия ҳисоби ва молия" факультети талабалари ўртасида "Миллий либосларимиз- миллий қадриятларимиз безаги" шиори остида миллий кийимлар тарғиботи ўтказилди.
Миллий либослар – бизнинг улуғ қадриятларимиздан биридир. Уларни кийиш, халқимизнинг тарихий ва маданий меросини ҳурмат қилиш, унинг гўзаллигини қадрлаш деганидир. Бугунги кунда миллий либослар нафақат анъанавий кийим, балки ҳар бир халқнинг руҳини, тарихини ва қадриятларини акс эттирувчи ўзига хос безакдир. Тадбирда ўқувчи қизлар миллий либосларни кийиб, уларнинг нафақат ташқи кўриниши, балки ҳар бир деталлари орқали халқимизнинг анъанавий қадриятларини қандай сақлаб келаётганини намойиш этдилар.
ТДИУ Самарқанд филиали матбуот хизмати



















O'zbekcha
Русский
English



