"Чиқиндисиз табиат" шиори остида Плоггинг акцияси ўтказилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Екофаол талабалари томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, екологик маданиятни ошириш ва табиатни асраб-авайлашга ҳисса қўшиш мақсадида навбатдаги екоташаббус амалга оширилди.
Хусусан, “Чиқиндисиз табиат” шиори остида Плоггинг (югуриш давомида чиқинди териш) аксияси ташкил етилди. Талабалар табиат қўйнида нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб қилдилар, балки екологик тозаликка ўзларининг бевосита ҳиссасини қўшдилар.
Aксия давомида 62 килограмм турли чиқиндилар йиғиб олинди ва улар махсус чиқинди машиналарига топширилди. Тадбир нафақат талабаларнинг екологик онгини мустаҳкамлашга, балки жамиятда табиатга нисбатан масъулият ҳиссини шакллантиришга хизмат қилди.
Мазкур екоташаббус доирасида Плоггинг аксияларини мунтазам давом еттириш режалаштирилмоқда.



















O'zbekcha
Русский
English


