Долзарб 90 кун
2025 йил 25 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Ахборот технологиялари соҳасида мавжуд жиноятларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда:
- Ички ишлар вазирлиги академияси катта ўқитувчиси, подполковник Б.Ф. Ахмедов
- Самарқанд вилоят ИИБ тергов бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник А. Болтаев
- Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари
- Филиал талабалари иштирок этдилар.
Тадбир интерактив тарзда ўтди — талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил ва асосли жавоблар олишди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, ахборот таҳдидларига қарши онгли иммунитет ҳосил қилишда муҳим аҳамият касб этади.



















O'zbekcha
Русский
English