Долзарб 90 кун
2025 йил 25 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультетида талабалар ўртасида стритбол мусобақаси бўлиб ўтди.
Филиал талабалари нафақат билим олишда, балки спортда ҳам фаол иштирок этишмоқда. Улар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, ирода ва матонатни шакллантириш йўлида фаол ҳаракат қилмоқда.
90 кунлик лойиҳанинг навбатдаги босқичи бўлган ушбу мусобақа талабалар ўртасида соғлом рақобат ва жамоавий руҳни мустаҳкамлади.
Лойиҳа доирасидаги спорт тадбирлари изчил давом этмоқда!



















O'zbekcha
Русский
English