Яшил Иқтисодиёт тўгараги
Сизни "Яшил иқтисодиёт" тўгарагига таклиф қиламиз, бу ерда сиз:
Илмий мақолалар ёзиш ва тадқиқот методларини танлаш бўйича реал вазиятларни ўрганасиз!
Бу тўгаракда талабаларга илмий ишларни яратиш жараёнлари, таҳлил қилиш усуллари ва керакли тадқиқот методологияларини танлаш бўйича амалий машғулотлар олиб борилади. Ҳар бир иштирокчи ўзига тегишли мавзу бўйича илмий ишни қандай қилиб самарали ёзиш ва тадқиқот методларини қандай тўғри танлашни ўрганади.
Тўгарак режаси:
Илмий мақола ёзишнинг асосий босқичлари
Тадқиқот методларини танлаш ва уларни амалда қўллаш
Реал-cасе мисоллар ва амалий машғулотлар
Яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш соҳасида илмий ишларни ишлаб чиқиш
Кимлар қатнашиши мумкин?
Илмий мақолалар ёзишга қизиққан барча талабалар
Яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш соҳасида тадқиқот олиб боришга тайёр бўлганлар
Илмий методларни ўрганиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш истаги бўлганлар
Эслатма: Тадбирда қатнашиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун: Яшил иқтисодиёт тўгараги (https://t.me/+тЛТwВдрПгмҳҳЗТди)
Келинг, илмий ишларда муваффақиятга эришиш учун биргаликда қадам қўялик!



















O'zbekcha
Русский
English