“Энг фаол йил талабаси” танлови бошланди!
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази “Энг фаол йил талабаси” танловини эълон қилади.
Танловда қуйидаги 7 та номинация бўйича ғолиблар аниқланади:
Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси;
Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси;
Йилнинг энг фаол ихтирочи-иноватор талабаси;
Йилнинг энг фаол спортчи талабаси;
Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси;
Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси;
Йилнинг энг фаол тадбиркор талабаси (хотин-қизлар учун).
Танловнинг биринчи босқич биринчи турини факультетларда “Энг фаол йил талабаси” танловини юқори савияда ташкил этиш! Танловнинг факультетлардан ўрин олган талабалар Филиал босқичида иштирок этишади. Танловнинг филиал босқичи ғолиблари филиал фахрий ёрлиғи ҳамда қиммат баҳо совғалар ва мос равишда БҲМнинг 8, 6 ва 4 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади. Танловда иштирок этишлик учун филиалнинг 2-3 ва 4-курс бакалавриат талабалари иштирок этадилар.
Ҳужжатлар жорий йил 28-октабр кунига қадар факультетларнинг Ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосарлари томонидан қабул қилинади.
“Иқтисодиёт” факультети Ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосари Л.Эшонқулов Тел:+998973977797
“Бухгалтерия ҳисоби ва молия” факультети Ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосари Б.Қўзибоев Тел:+998945300107
Қўшимча маълумотлар учун Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Ж.Бўрибоеўга мурожаат қилиши



















O'zbekcha
Русский
English