Erasmus+ кластер учрашувида иштирок!
2025 йил 28–29 май кунлари Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва атроф-муҳит” йўналишидаги Erasmus+ кластер учрашувида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали фаол иштирок этди.
Филиал номидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори Фарҳод Ахроров сўзга чиқиб, Erasmus+ CBHE доирасидаги “TOPAS” ва “AgroDEV” лойиҳалари тажрибаси асосида агроиқтисодий таълимни амалиётга яқинлаштириш, барқарор озиқ-овқат тизимларини ривожлантириш ҳамда халқаро интеграцияни кучайтириш йўналишидаги ишланмаларни тақдим этди.
Тадбир давомида Erasmus+ лойиҳаларининг барқарорлиги, ўқув дастурларини модернизация қилиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва академик-амалий таълим интеграцияси юзасидан фикр алмашилди.



















O'zbekcha
Русский
English