Филиалда "MISS FAKULTET" кўрик-танлови ташкил этилди.
2024 йил 13 декабрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалида анъанавий "Мисс факультет" танлови бўлиб ўтди. Мазкур тадбир иқтисодиёт факультетининг ижтимоий-маданий ҳаётини янада бойитиш, талабалар ўртасида дўстона муҳит яратиш ва ижодий салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Танловда турли факультетлардан 6 нафар талаба иштирок этди. Ҳар бир иштирокчи ўзининг ташқи кўриниши, саҳнадаги иштироки, нутқ ва ижодий чиқишлари билан таништирилди.Бундан ташқари, ўқувчилар ўзларининг бадиий-ижодий қобилиятларини намойиш этдилар.Танловда ўқувчи қизлар 4 та шарт бўйича беллашдилар ва қизларнинг маҳорати баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.
Мисс Факультет ғолиблари:
Icўрин - Нилуфар Мамарасулов-РИ (Қўшма таълим) - 124
II ўрин - Шамсиева Севинч-ИКТ-124
III ўрин - Жамолиддинова Нигинабону-ББ-123



















O'zbekcha
Русский
English