"Гендер тенглик – замонавий жамиятнинг муҳим қадрияти" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.


2025-йил 29-апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали талабалар турар жойида талаба қизлар иштирокида хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Э.З.Исакова, "Табиий,ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият" кафедраси доценти С.К.Язданова, Иқтисодиёт факультети таълим-тарбия маслаҳатчиси З.М.Мамадхонова ва ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти иқтисодиёт факультети координатори Н.Жамолиддинова давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат давомида гендер тенгликнинг мазмун-моҳияти, унинг жамиятдаги ўрни, аёллар ва эркаклар ҳуқуқларининг тенглигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, талаба қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
ТДИУ Самарқанд филиали матбуот хизмати



















O'zbekcha
Русский
English