Илм-фан йўлида янги марралар!
Илм-фан йўлида янги марралар!
2025-йил 29-сентябр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида Кенгашнинг 2-сонли йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда филиалнинг илмий, таълимий ва ташкилий фаолиятига оид бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, илмий изланишлар самарадорлигини ошириш, илмий салоҳиятли кадрларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ютуқларини эътироф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш доирасида “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси мудири Убайдуллаев Улуғбек Шукриллаевич ҳамда “Молия, солиқ ва банк иши” кафедраси доценти Таиров Юнус Аламовичларга Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси қарорига мувофиқ доцентлик илмий унвонлари топширилди.
Ушбу эътироф нафақат улар учун, балки филиал жамоаси учун ҳам улкан ғурур ва масъулият бўлиб, илм-фан соҳасидаги янги марраларга қадам қўйишда муҳим рағбат бўлиб хизмат қилади.



















O'zbekcha
Русский
English