Илмий нашр.
Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети Самарқанд филиали профессори, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори Бобур Собировнинг ҳаммуаллифлигида тайёрланган илмий мақола нуфузли Scopus Q1 рейтингига эга бўлган “Journal of Human Rights, Culture and Legal System” журналида, 2025-йил 5-жилд, 1-сонда нашр этилди.
Мақола сарлавҳаси:
“Sustainable Halal Tourism Regulation Based on Local Wisdom in Indonesia and Uzbekistan”
DOI манзили: https://doi.org/10.53955/jhcls.v5i1.671
Нашр этилган сана: 2025-йил 27-июль
Муаллифлар:
-
Абдул Кадир Жаелани – Ҳуқуқ факультети, Universitas Sebelas Maret, Индонезия
-
Реза Октавия Кусуманингтиас – Ҳуқуқ факультети, Universitas Negeri Semarang, Индонезия
-
Саржиянто – Иқтисодиёт ва бизнес факультети, Universitas Sebelas Maret, Индонезия
-
Бобур Собиров – Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети Самарқанд филиали, Ўзбекистон
Мақола мазмуни:
Мазкур тадқиқот ҳалол туризмни тартибга солиш бўйича Индонезия ва Ўзбекистон тажрибасини таҳлил қилиб, маҳаллий донішмандлик (local wisdom) асосида барқарорлик тамойилларини туризм сиёсатларига интеграция қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқади. Тадқиқот икки давлатнинг ижтимоий, маданий ва ҳуқуқий контекстида ҳалол туризмнинг ҳуқуқий-норматив механизмларини солиштирган ҳолда, ривожланаётган мамлакатлар учун инновацион ёндашувларни таклиф этади.
ТДИУ Самарқанд филиали жамоаси халқаро илмий ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган изланишлар орқали глобал академик майдонда ўз ўрнини мустаҳкамлашда давом этмоқда



















O'zbekcha
Русский
English