InnoWeek.Uz – 2025: Самарқандда инновацион маҳсулотлар ва стартаплар фестивали
#InnoWeek_2025
🇺🇿 “InnoWeek.Uz – 2025” ҳафталиги доирасида Самарқанд вилоятида инновацион маҳсулотлар ва илмий ишланмалар кўргазмаси ҳамда стартаплар фестивали бўлиб ўтди.
Тадбир давомида олий таълим муассасаларида яратилган илғор илмий ишланмалар, стартап лойиҳалари, тижоратлаштиришга тайёр инновацион маҳсулотлар, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган янги маҳсулот намуналари кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди.
Мазкур нуфузли кўргазмада Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали жамоаси ҳам фаол иштирок этиб, ўзининг қатор инновацион ишланмалари ва стартап лойиҳаларини тақдим этди. Хусусан, иқтисодиёт ва барқарор бизнес факультети катта ўқитувчиси С.Фазлиев ҳамда “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси доценти в.в.б, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Гиёсов Улуғбек Эшпулатовичнинг фаол иштироки филиалимиз лойиҳаларининг илмий ва амалий жиҳатдан бойишига хизмат қилди.
Шунингдек, тадбирда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Абдуллаев, бўлим бошлиқлари С.Абдувохидов ва Ж.Бўрибойевлар, филиал тьюторлари ҳамда бир қатор иқтидорли талабалар ҳам ўз ташаббуслари билан иштирок этишди.
Бундай йирик кўргазмалар нафақат инновацион ғояларни оммалаштириш, балки ёшларнинг ижодий салоҳияти ва стартап ташаббусларини юзага чиқариш, уларни рағбатлантириш ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда катта аҳамият касб этади.
#InnoWeek #Инновация #Стартап #ТДИУСамарқанд
























O'zbekcha
Русский
English