Ипак йўли бўйлаб яшил иқтисодиёт ва барқарор туризм: Халқаро конференция бўлиб ўтди
Ипак йўли бўйлаб яшил иқтисодиёт, рақамли ривожланиш ва барқарор туризм: халқаро конференция бўлиб ўтди
Бугун 36 давлатдан ташриф буюрган етакчи олимлар ва экспертлар иштирокида “Ипак йўли бўйлаб яшил иқтисодиётни ривожлантириш, рақамли трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлаш, барқарор туризмни юксалтириш ва маданий меросни асрашнинг замонавий ёндашувлари” мавзусидаги йирик халқаро конференция бўлиб ўтди.
Тадбир давомида:
• яшил иқтисодиётнинг жаҳон тенденциялари,
• барқарор туризмда инновацион ғоялар,
• рақамли иқтисодиётнинг иқтисодий жараёнларга таъсири,
• маданий меросни муҳофаза қилишда рақамли технологиялар,
• халқаро ҳамкорлик ва қўшма илмий лойиҳалар
кенг муҳокама этилди.
Ушбу икки кунлик анжуман илмий мулоқот, тажриба алмашиш ва янги ташаббусларни илгари суриш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.























O'zbekcha
Русский
English