«Ихтирочилик ва рационализаторлик» танловида ғолиб аниқланди!
Энг яхши ихтирочи ва рационализаторлар танлаб олинди!
Бугун Самарқанд Ёшлар технопаркида «Ихтирочилик ва рационализаторлик» кўрик-танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Танловдан кўзланган асосий мақсад – истеъдодли ёшларни кашф қилиш, уларнинг ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва инновацион ташаббусларга йўналтириш ҳисобланади.
Натижаларга кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ўқитувчиси Фазлиев Салоҳиддин Шавкатович «Яшил минорaлар – ECOTOWER» лойиҳаси билан ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиб республикан босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Республика босқичи жорий йилнинг 9–11-октябр кунлари «InnoWeek.Uz-2025» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ўтказилади.






















O'zbekcha
Русский
English