“Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида талабаларга имтиёзли кредитлар бўйича тушунтириш берилди
2026-йил 19-февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультетида “Келажакка қадам” маркази лойиҳаси доирасида 4-босқич кундузги таълим йўналиши талабалари билан учрашув ташкил этилди. Тадбир битирувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг келгусидаги касбий фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳамда молиявий имкониятлар ҳақидаги хабардорлигини ошириш мақсадида ўтказилди.
Учрашувда факультет декани Г‘.А. Ибрагимов, “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси мудири О. Пардаева, Талабалар амалиёти бўлими бошлиғи С. Каримов, Регистратор офиси менежери М. Норқулова ҳамда Milliy bank вакили С. Сирожиддинов иштирок этдилар.
Тадбир давомида таълим йўналишлари талабаларига дастурнинг мазмун-моҳияти, унинг устувор йўналишлари ва амалий аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, имтиёзли кредитлар шартлари, уларни расмийлаштириш тартиби ва қайтариш механизмлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Учрашув якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир ёшларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва уларни тадбиркорликка йўналтиришга хизмат қилди.



















O'zbekcha
Русский
English


