Маҳаллий конференция
2025-йил 10-апрел куни соат 9:30 да ТДИУ Самарқанд филиали томонидан иқтисод фанлари доктори, профессор, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” Муртазақул Хусанович Хусановнинг 95 йиллик юбилейига бағишланган Республика илмий-амалий конференсиянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу сессияни иқтисодий фанлар доктори Ибрагим Ғанийев бошқарди.
Конференсияни очиб берган ТДИУ Самарқанд филиали директори Олим Муртазаев ўз нутқида устоз Хусановнинг илмий мактаби ва иқтисодий назарияларни амалиётга тадбиқ етишдаги хизматларини алоҳида таъкидлади. У, шунингдек, устозининг ўзига хос педагогик ёндашуви орқали бугунги кунда йетук иқтисодчи кадрлар йетишиб чиққанини еслаб ўтди.
СамИСИ профессори М.Қ. Пардайев ўз нутқида Муртазақул Хусановичнинг илмий мероси, хусусан, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш борасидаги қарашларини сўзлаб берди.
Қозоғистондаги Есил университети профессори Даметкен Медикҳановна Туракулова ТДИУ Самарқанд филиали ва Есил университети ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида ва келгусида бу ҳамкорликни янги даражага кўтариш бўйича ўз таклифларини айтиб ўтди.
СамДВМCҲ БУ доценти И.С. Саломов еса Муртазақул Хусанович билан илк бор талаба бўлган йилларини еслаб, унинг қатъий интизоми, талабчанлиги ва айни пайтда инсонпарварлиги ҳақида сўзлаб берди.
Т.Ҳ. Хайитов устоз М. Хусановнинг Самарқанд иқтисодий мактабини шакллантиришдаги ҳиссасини алоҳида еътироф етди. У ўз нутқида устоз билан 90-йилларда биргаликда амалга оширилган иқтисодий таҳлиллар асосидаги лойиҳаларни есга олди.
ТДИУ Самарқанд филиали ТСНҚ бўлими бошлиғи Ибрагим Ғанийев устознинг таржимаи ҳоли билан таништирар екан, унинг илмий фаолиятидаги асосий босқичларни санаб ўтди. “Устоз Хусанов оддий ўқитувчиликдан республика даражасидаги иқтисодий сиёсатга таъсир кўрсатадиган йетук мутахассисгача бўлган йўлни босиб ўтган еди”.
Устознинг қизи Нодира Хусанова отасининг инсоний фазилатлари ва оилавий меҳрибонлиги ҳақида сўз юритди. “Ҳар бир ютуқни, аввало, халқ учун деб қабул қилардилар. Уйимизда ҳам ҳар доим илм ва фидойилик устувор бўлган”, – деди у.
СамДВМCҲ БУ ўқув ишлари бўйича проректори A.A. Елмурадов устознинг халқ хўжалиги тармоқларидаги илмий таҳлиллари асосида яратилган тавсияларини еслаб ўтди ва бугунги кун талабларига ҳамон мос келишини таъкидлади.
Қарши давлат университети профессори Г. Еркайева устоз билан бўлган илк илмий мақола ёзиш жараёнини еслаб, ўша пайтдаги меҳрибон ва йўлбошчи устоз сифатидаги образни гавдалантирди.
СамИСИ профессори Қ.Ж. Мирзайев ўз нутқида нафақат устоз Хусановнинг иқтисодий фикрлашдаги чуқур назарий ёндашувларини, балки у киши билан бевосита ишлаган даврдаги шахсий хотираларини ҳам катта еҳтиром билан есга олди. У аспирантура босқичини тугатиб, ассистент сифатида Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида фаолият бошлаган илк кунларини ёдга олди ва устоз Муртазақул Хусановичнинг берган маслаҳатлари ҳаётида қандай муҳим бурилиш ясаганини алоҳида таъкидлади
Охирги сўз З.Д. Ниязов томонидан якунланди. У Муртазақул Хусанович Хусановнинг илмий мактаби ва унинг бугунги давомчилари ҳақида тўхталиб ўтди.
Пренар сессия Ини ТДИУ Самарқанд филиали ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Фарход Aхроров очиб берди. У ўз нутқида замонавий иқтисодий муаммолардан бири сифатида қишлоқ хўжалиги секторида табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш масаласига еътибор қаратди. Aйниқса, у ресурсларни баҳолашда классик ёндашувлардан фарқли равишда комплекс, кўп индикаторли таҳлил усулларига еҳтиёж борлигини таъкидлади.
Фарход Aхроров ўз чиқишида қуйидаги фикрларни илгари сурди: “Қишлоқ хўжалигида йер, сув, ҳаво ва биологик ресурслар нафақат ишлаб чиқариш воситаси, балки барқарор яшаш ва озиқ-овқат хавфсизлигининг асоси ҳисобланади. Уларни баҳолашда фақат иқтисодий даромад ёки ҳосилдорликка асосланиш йетарли емас. Биз екологик, ижтимоий ва узоқ муддатли иқтисодий кўрсаткичларни бирлаштирган кўп мезонли баҳолаш тизимига ўтишимиз зарур.”
Ушбу ёндашув доирасида Aхроров, масалан, суғориладиган йерларнинг иқтисодий қийматини баҳолашда фақат йер майдони ва ҳосилдорлик емас, балки сув ресурсларининг мавжудлиги, иқлим ўзгаришига чидамлилик ва атроф-муҳитга таъсир кўрсаткичларини ҳам ҳисобга олиш лозимлигини алоҳида такидлаб ўтди.
Шундан сўнг конференция иштирокчилари ўз мақолалари орқали тайёрлаган презентацияларини бирин-кетин ҳимоя қилдилар. Конференциялар сўнгида иштирокчилар сертификат ва ташаккурномалар билан тақдирланишди. Конференция юқори савияда бўлиб ўтди.



















O'zbekcha
Русский
English