“Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида адабий-маънавий учрашув бўлиб ўтди
“Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида адабий-маънавий учрашув бўлиб ўтди
2025-йил 12-ноябр куни “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида навбатдаги адабий-маънавий учрашув ташкил этилди.
Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар — Мухиддин Абдусамад, Анвармирзо Қудратов, Тозагул Жуманова ҳамда Янгибой Қўчқоровлар меҳмон бўлишди.
Учрашув ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини акс эттирган лавҳалар билан бошланди. Адиблар ёшлар билан мулоқот чоғида адабиётнинг инсон маънавиятини бойитишдаги аҳамияти, ижоднинг руҳий қувват бағишлаш хусусиятлари ҳақида сўз юритишди.
Ижодкорлар “Маърифат улашиб” лойиҳаси уларнинг ҳам янги илҳом ва юксак маънавий руҳ олишларига сабаб бўлганини таъкидлашди. Тадбир давомида талабалар адиблар ижодига оид қизиқарли саволлар беришди ва атрофлича жавоблар олишди.
Учрашув ёшларда китобга муҳаббат, адабиётга қизиқиш ва маънавий бойликни оширишга хизмат қилди.






















O'zbekcha
Русский
English