Муҳим эътироф ва юксак эътибор
ошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 6-сонли Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида филиалда амалга оширилаётган таълим, илмий-тадқиқот ва ташкилий фаолият натижалари муҳокама қилиниб, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти, изланишлари ҳамда олий таълим тизими ривожига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Мазкур йиғилиш доирасида “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси доценти, PhD Бобур Собировга кўп йиллик самарали илмий ва педагогик фаолияти, илмий-тадқиқот ишлари ҳамда кадрлар тайёрлашдаги хизматлари инобатга олиниб, доцентлик илмий унвони тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, “Молия, солиқ ва банк иши” кафедраси ўқитувчиси Саидмуродов Феруз илмий изланишлари муваффақиятли якунлангани муносабати билан Фалсафа доктори (PhD) дипломи билан тақдирланди.
Ушбу эътирофлар профессор-ўқитувчиларнинг илм-фан ривожи, таълим сифатини ошириш ва ёш авлодни етук мутахассис этиб тарбиялаш йўлидаги фидокорона меҳнатининг ёрқин ифодасидир.



















O'zbekcha
Русский
English







