Очиқ эшиклар куни доирасида Миллий гвардияга ташриф
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилояти бўйича бошқармасига талабалар ташрифи ташкил этилди.
Ташриф давомида талабалар Миллий гвардия фаолияти, унинг вазифалари ҳамда замонавий ҳарбий техникаси билан яқиндан танишдилар. Улар қурол-аслаҳа намуналари ва махсус техникалар ҳақида батафсил маълумот олдилар ҳамда камондан ўқ узиш жараёнида иштирок этдилар.
Ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва саф тайёргарлиги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Шунингдек, “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилиб, очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбир ёшларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.



















O'zbekcha
Русский
English





