Олий таълимда умуммиллий сўровнома ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан мамлакатимиздаги барча олий таълим ташкилотлари талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари ўртасида умуммиллий сўровнома ўтказилмоқда.
Ушбу сўровнома олий таълим тизимида таълим сифатини баҳолаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини шакллантириш ҳамда тизимни янада ривожлантиришга қаратилган.
Сўровнома аноним тарзда ўтказилиб, иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари тўлиқ махфий сақланади ва ошкор этилмайди.
Шу муносабат билан барча талабалар ва профессор-ўқитувчиларни ушбу сўровномада фаол иштирок этишга, таълим сифати бўйича ўз фикр ва таклифларини холисона билдиришга чақирамиз.
Қатнашиш: https://survey.hemis.uz/



















O'zbekcha
Русский
English