Ўзбекистон–Руминия: Академик ҳамкорликда янги босқич бошланмоқда.

2025-йил 8-июль куни Тошкент давлат иқтисодёт университети Самарқанд филиали ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор Фарход Ахроров Румыниянинг нуфузли Орадеа университетига расмий ташриф буюрди. Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг халқаро олий таълим майдонига чуқур интеграциялашуви ва илмий-академик ҳамкорликни кенгайтириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Ташриф доирасида профессор Ф.Ахроров Орадеа университети проректори, таниқли тарихчи олим, профессор Сорин Шипош билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки томонлама академик алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича қатор келишувларга эришилди.
Қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик юзасидан келишувлар амалга оширилди:
-
Икки томонлама ҳамкорлик меморандумини имзолаш, бу келгуси лойиҳалар учун ҳуқуқий асосни яратади;
-
Erasmus+ дастури доирасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини ташкил этиш;
-
Қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш ва улар орқали халқаро илмий фаолиятни кучайтириш.
Профессор Ф.Ахроров шунингдек Орадеа университетининг Иқтисодиёт факультети меҳмони бўлиб, таълим жараёнлари, илмий фаолият ва халқаро ҳамкорлик тажрибаси билан яқиндан танишди. Ушбу ташриф икки таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Ташрифга оид фотосуратлар ва батафсил маълумотлар Орадеа университети расмий веб-сайтида эълон қилинган:
Мақолани кўриш



















O'zbekcha
Русский
English