Талабалар учун янги имкониятлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-60, ПҚ-61, ПҚ-62-сон қарорларида белгиланган устувор вазифалар ижроси доирасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Ўзмиллийбанк” АЖ Самарқанд вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Келажакка қадам” маркази фаолияти изчил давом этмоқда.
Шу муносабат билан банк ходими Шермухаммад Ғаниев “Бухгалтерия ҳисоби ва молия” факультети талабалари билан учрашув ўтказди. Тадбирда талабаларга имтиёзли кредитлар, ёшлар бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, амалиёт ва ишга жойлашиш имкониятлари, соҳавий танловларда иштирок этиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш ва уларни банк соҳаси амалиёти билан яқиндан таништиришда муҳим аҳамият касб этди.






















O'zbekcha
Русский
English