Талабалар учун янги имкониятлар: “Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг!
ошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультети битирувчи босқич талабалари учун “Ўзмиллийбанк” АЖ билан ҳамкорликда “Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур лойиҳа ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорига муваффақиятли интеграция қилиш ҳамда иқтисодий соҳада амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббус ҳисобланади.
“Келажакка қадам” маркази фаолияти қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади: Тадбиркорлик истаги бор талабаларга имтиёзли кредитлар ажратиш;
Талабаларни ўз бизнес ғояларини ишлаб чиқиш ва молиялаштиришда қўллаб-қувватлаш;
Битирувчиларни соҳавий танловларда иштирок этишга рағбатлантириш ва ишга жойлашишга кўмаклашиш;
Иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда малакали кадрлар эҳтиёжини аниқлаш ва махсус дастурлар ишлаб чиқиш;
Талабаларни халқаро тажриба алмашинуви ва қисқа муддатли ўқув курсларига йўналтириш.
Бу ташаббус ёшларнинг иқтисодий тафаккурини кенгайтириш, инновацион ғояларни амалга ошириш ва уларни меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассис сифатида шакллантиришга хизмат қилади.






















O'zbekcha
Русский
English