Таянч докторантура, мустақил изланувчилик ҳамда стажёр-тадқиқотчиларни ой давомида илмий-тадқиқот фаолиятида эришган илмий натижалари бўйича мониторинг ўтказилди.
Жорий йилнинг 5-6-июл кулари ТДИУ Самарқанд филиалида Олий таълимдан кейинги таълим институти – таянч докторантура, мустақил изланувчилик ҳамда стажёр-тадқиқотчилик шаклларига қабул қилинган изланувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомнинг 6-боб 53-бандидаги мезонларга мослиги юзасидан олти ой давомида илмий-тадқиқот фаолиятида эришган илмий натижалари бўйича мониторинг ўтказилди.
Мониторинг жараёнида таянч докторантура, мустақил изланувчилик ҳамда стажёр-тадқиқотчилик шаклларига қабул қилинган изланувчилар билан тасдиқланган якка тартибдаги режаларининг бажарилиши бўйича ҳисоботлари, илмий фаолиятда мавжуд бўлган муаммо ва таклифлар тўғрисида суҳбатлар ўтказилди.
ТДИУ Самарқанд филиали матбуот хизмати



















O'zbekcha
Русский
English



