ТДИУ Самарқанд филиалида “Энг яхши дастурчи” танловининг филиал босқичи бўлиб ўтди.
2024-йил 29-ноябр куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази дастурчилик соҳасини ўрганаётган талаба-ёшлар ўртасида “Энг яхши дастурчи” танловининг филиал босқичи бўлиб ўтди.
Танловда Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда дастурлашга қизиқувчи филиал талабалари иштирок этишди. Кафедра асисстентлари В.Шукуров ва З.Юлдошевалар томонидан қизиқарли саволлар тақдим этилди ва ҳар бир талаба ўз жавобларини тақдим қилишлари учун вақт белгиланди. Кафедра доцэнти Ф.Анарбаева ва ассистент Н.Шарқиевалар ушбу танловда ҳакамлик қилишди ва дастурлаш бўйича талабалар билимини баҳолашди.
Танлов натижаларига кўра филиалимизнинг 3 нафар талаба ёшлари фахрли ўринларни қўлга киритишди.
- I ўрин соҳиби РИ-122 гуруҳ талабаси ХОЛДОРОВ БОБИРЖОН БАҲОДИР ЎҒЛИ
- II ўрин соҳибаси АБДУРАХМОНОВА СЕВИНЧ АЛИШЕР ҚИЗИ
- III ўрин соҳибаси АБДУЛЛАЕВА МАФТУНА ВОҲИДЖОН ҚИЗИ
Танлов якунида фахрли ўринларни қўга киритган талаба йишларимизга ДИПЛОМ ва кейинги босқичга йўлланмалар топширилди



















O'zbekcha
Русский
English



