ТДИУ Самарқанд филиали 2026-йил учун таянч докторантура (PhD) ва стажёр-тадқиқотчиликка қабул эълон қилади!
ТДИУ Самарқанд филиали 2026-йил учун таянч докторантура (PhD) ва стажёр-тадқиқотчиликка қабул эълон қилади!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали 2026-йил учун таянч докторантура (PhD) ва стажёр-тадқиқотчилик дастурларига ҳужжат қабул қилишни бошлади. Дастурлар илмий салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва иқтисодиёт соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантиришга қаратилган.
Қабул қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит
08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти
08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция
Ҳужжатлар 2025-йил 5-ноябргача daraja.ilmiy.uz орқали онлайн қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари 1–25 ноябрь кунлари ўтказилади.
Манзил: Самарқанд ш., Профессорлар кўчаси, 51-уй
Телефон: +998 90 602 04 92



















O'zbekcha
Русский
English