ТДИУ Самарқанд филиали Берлин форумидан янги ҳамкорликлар билан қайтди
ТДИУ Самарқанд филиали – Берлин форумда: Янги ҳамкорликлар сари муҳим қадам
2025-йил 18-ноябр куни Берлин шаҳрида ilk маротаба ўтказилган Ўзбекистон–Германия Университетлар форумида ТДИУ Самарқанд филиали делегацияси фаол иштирок этди. Тадбир доирасида икки давлат ОТМлари ўртасида академик, илмий ва инновацион ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилинди.
Делегация таркиби:
• Профессор Олим Муртазаев – директор
• Проф. Др. Фарҳод Аҳроров – ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
Форумнинг асосий натижалари:
-
Weihenstephan–Triesdorf университети билан қўшма докторантура ташкил этиш бўйича DAAD лойиҳаси;
-
Kempten университетида профессор-ўқитувчилар учун стажировка дастурлари;
-
2026–2027 йилларда 3 нафар талабанинг Германияда ўқиши ва амалий тажриба ўташи;
-
Erasmus+ CBHE доирасида қўшма лойиҳа ишлаб чиқиш;
-
Самарқандда **“Ўзбек–немис тил ўқитиш маркази”**ни ташкил этиш бўйича келишув;
-
Талабаларнинг Германияда амалиёт ва малака ошириш имкониятларини кенгайтириш.
Форум икки давлат университетлари ўртасидаги академик ва илмий ҳамкорликни янги босқичга кўтарди ва қўшма таълим дастурларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
ТДИУ Самарқанд филиали халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ишларини изчил давом эттиради.





















O'zbekcha
Русский
English