ТДИУ Самарқанд филиали доценти АҚШнинг University of Wyoming университетида халқаро FEP дастурини муваффақиятли якунлади
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси доценти, PhD Собиров Бобур Бахтишодович АҚШнинг нуфузли University of Wyoming университетида ўтказилган Faculty Enrichment Program (FEP) халқаро академик дастурида муваффақиятли иштирок этди.
Дастур доирасида доцент Б. Собиров University of Wyoming’нинг College of Business ҳамда Haub School of Environment and Natural Resources факультетларида илмий ва педагогик фаолият олиб борди, туризм, барқарор ривожланиш, иқтисодиёт ва бошқарув йўналишларидаги машғулотларда иштирок этди ҳамда меҳмон маърузалар ўқиди.
Шунингдек, у профессорлар Sara Ghezzi ва Alexandre Skiba билан ҳамкорликда туризм назарияси ва амалиёти, иқтисодий моделлаштириш, туризм рақобатбардошлиги ҳамда таълим методикаси бўйича илмий мулоқотлар олиб борди. Neltje Centerда ташкил этилган халқаро Academic Writing Retreat тадбирида бир қатор хорижий профессорлар билан биргаликда иштирок этди.
Доцент Б. Собиров Global Tech Innovation Conference (GloTech), NARSC ва George Washington Universityда ўтказилган халқаро анжуманларда маърузачи, эксперт ва ментор сифатида қатнашди. Шунингдек, АҚШнинг 10 дан ортиқ штатларидаги олий таълим муассасаларига ташриф буюрди.
Мазкур халқаро дастур доцент Б. Собировнинг илмий салоҳиятини ошириш, таълим жараёнини модернизация қилиш ва АҚШ–Ўзбекистон академик ҳамкорлигини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.



















O'zbekcha
Русский
English


