ТДИУ Самарқанд филиали талабалари СамДУ Биология факультети ўсимликлар боғида
#Dolzarb90kunlik | Сайоҳат
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультети тютори Б.А. Аблақулов ташаббуси билан талабалар учун қизиқарли ва мазмунли экскурсия ташкил этилди. Тадбир доирасида талабаларга СамДУ Биология факультетининг ўсимликлар боғини зиёрат қилиш имконияти яратилди.
Экскурсия давомида талабалар ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, уларнинг экологик муҳитдаги аҳамияти ва фанлараро интеграциянинг амалий кўринишлари ҳақида бой маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, биологик хилма-хилликни сақлашнинг долзарблиги, табиатга онгли муносабат ва экологик маданиятни шакллантириш борасида муҳим тушунчалар берилди.
Мазкур ташриф нафақат назарий билимларни мустаҳкамлаш, балки талабаларнинг табиатни англаш, экологик масъулиятни ҳис қилиш ҳамда жамоавийлик руҳида фаолият олиб боришини ривожлантиришга хизмат қилди. Экскурсия давомида талабалар ҳамкорликда турли илмий саволларга жавоб излаб, кузатувчанлик ва таҳлилий фикрлаш қобилиятларини мустаҳкамлашди.
Тадбир якунида талабаларнинг таассуротлари тингланди ва бундай ташаббусларнинг уларнинг дунёқарашини кенгайтиришда, шахсий ва касбий ривожланишда нақадар муҳим эканлиги таъкидланди.




















O'zbekcha
Русский
English