ТДИУ Самарқанд филиали ва IAMO ўртасида янги меморандум имзоланди
Ҳамкорликлар кенгаймоқда: ТДИУ Самарқанд филиали IAMO билан янги меморандум имзолади
Берлин форумидаги расмий учрашувлар доирасида ТДИУ Самарқанд филиали директори, профессор Олим Муртазаев Германиянинг қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти бўйича yetakчи илмий марказларидан бири — IAMO (Leibniz Institute for Agricultural Development in Transition Economies) билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Ушбу ҳужжат Берлин форумида амалга оширилган навбатдаги муҳим келишув бўлиб, филиалнинг халқаро илмий-таълим алоқалари изчил кенгайиб бораётганини тасдиқлайди.
Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
-
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, барқарор ривожланиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қўшма тадқиқотлар;
-
IAMO лабораториялари ва илмий марказларида стажировкалар;
-
PhD ва магистратура босқичида қўшма илмий раҳбарлик;
-
Қўшма семинарлар, конференциялар ва тренинглар;
-
Халқаро грант лойиҳалари учун қўшма аризалар тайёрлаш.
Яқин кунларда янги қўшма илмий лойиҳа учун талабнома ишлаб чиқиш бошланади.
Меморандум Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти соҳасидаги илмий изланишлар сифатини оширишга, шунингдек халқаро тажриба алмашуви имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.





















O'zbekcha
Русский
English