ТДИУ Самарқанд филиали ва Қўшработ мактаб-интернатлари ўртасида ҳамкорлик кенгаймоқда
2025-йил 18-октябр куни ТДИУ Самарқанд филиали “Иқтисодиёт” факультети тасарруфидаги “Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси профессор-ўқитувчилари Қўшработ туманидаги 1- ва 2-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ташриф буюриб, таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор учрашув ва семинарлар ўтказдилар.
Ташриф доирасида кафедра доцентлари У. Убайдулаев ва Х. Худойбердиевлар ўқувчилар учун “Математиканинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида маърифий семинар-тренинг ташкил этишди. Машғулотда математика фанининг кундалик ҳаётдаги аҳамияти, иқтисодий жараёнлардаги ўрни ва технологик тараққиётдаги роли батафсил ёритилди.
Семинар давомида ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Шу билан бирга, замонавий касблар, рақамли иқтисодиёт истиқболлари, сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили каби йўналишлар ҳақида ҳам қўшимча маълумотлар тақдим этилди.
Учрашув якунида мактаб-интернатлар раҳбарияти билан келгусидаги ҳамкорлик лойиҳалари — қўшимча дарслар, маҳорат дарслари, фан олимпиадаларига тайёргарлик ва илмий-амалий лойиҳалар бўйича келишувлар амалга оширилди. Тадбир мазмунан бой, илмий жиҳатдан самарали ва ўқувчилар учун рағбатлантирувчи руҳда ўтди.



















O'zbekcha
Русский
English



