ТДИУ Самарқанд филиали юқори малакали профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф этади
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали 2024/2025-ўқув йили учун “Бухгалтерия ҳисоби ва статистика” кафедрасига қуйидаги мутахассисликлар бўйича илмий даражага ва магистрлик даражасига эга юқори малакали профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф этади:
Вакант фанлар номи лавозими
- Бухгалтерия ҳисоби
- Аудит
- Иқтисодий таҳлил
- Статистика фанларидан - Профессор, доцэнт, катта ўқитувчи ва ассистент лавозимларига
Ҳужжатлар 20.07.2024 гача (якшанба кунидан ташқари) қуйидаги манзилда қабул қилинади: Самарқанд шаҳри, Профессорлар кўчаси, 51-уй.
Изоҳ: Талабгорлар юқоридаги фанлардан бири бўйича синов дарсини ўтиб бериш асосида ОТМ жамоатчилик кенгаши томонидан баҳолаш асосида ишга қабул қилинади.
Мурожаат учун телефонлар: +998 (99) 212-74-89
Телеграм: @mamedmardonov



















O'zbekcha
Русский
English