ТДИУ Самарқанд филиалида “Антикоррупция билимдони” беллашуви ўтказилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида ёшларда ҳалоллик маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва коррупцияга қарши иммунитетни кучайтиришга қаратилган катта интеллектуал фестивал — “Антикоррупция билимдони” беллашуви юқори савияда ўтказилди.
Тадбирда талабалар коррупциянинг моҳияти, унга қарши курашишнинг замонавий механизмлари, қонунчиликдаги меъёрлар ва амалий мисоллар асосида ўз билим ва кўникмаларини намоён этдилар. Саҳнадаги креатив чиқишлар, таҳлилий фикрлаш ва жамоавий ҳамкорлик иштирокчиларнинг фаол позициясини янада яққоллаштирди.
Беллашувда Иқтисодиёт факультети, Бухгалтерия ва молия факультети ҳамда Қўшма таълим дастури жамоалари иштирок этиб, ўзаро чин интеллектуал рақобат муҳитини яратдилар. Тадбир натижалари ҳар бир талаба учун муҳим тажриба ва масъулият мактабини яратиб берди.
Ушбу лойиҳа ёшларда ҳалоллик, адолат ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлашда, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.



















O'zbekcha
Русский
English

