ТДИУ Самарқанд филиалида мустақил изланувчиликка қабул суҳбат натижалари эълон қилинди!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 2026-йил олий таълимнинг мустақил изланувчилик шаклига номзодларни суҳбат орқали саралаш жараёни якунланди ва расмий натижалар эълон қилинди.
Суҳбат жараёнида номзодларнинг илмий изланишларга тайёргарлиги, танлаган йўналиши бўйича билим даражаси, тадқиқот методологияси ҳақидаги тушунчалари, илмий фикрлаши ва келгусидаги илмий режаларининг аниқлиги чуқур ўрганилди. Ҳар бир учаpchi номзоднинг илмий салоҳияти, мотивацияси ва тадқиқотга ёндашуви алоҳида баҳоланди.
Мустақил изланувчилик — PhD диссертациясини мустақил равишда тайёрлашни мақсад қилган тадқиқотчилар учун муҳим босқич ҳисобланади. Бу босқичда улар университетнинг илмий имкониятларидан, илмий раҳбарлар тажрибасидан ва тадқиқот инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Натижалар билан танишиш филиалнинг расмий ахборот ресурслари орқали амалга оширилади.



















O'zbekcha
Русский
English