ТДИУ Самарқанд филиалида PHD қабул имтиҳон натижалари эълон қилинди!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 2026-йил олий таълимдан кейинги таълим (PhD) дастурларига қабул қилиш бўйича ўтказилган имтиҳонлар якунланди ва расмий натижалар эълон қилинди.
Имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар уларнинг илмий салоҳияти, тадқиқот олиб боришга тайёрлиги, танлаган йўналиши бўйича билимлари ҳамда таҳлилий фикрлаш қобилияти асосида баҳоланди. Қабул жараёнида шаффофлик ва адолат тамойилларига тўлиқ амал қилинди.
Натижалар билан танишиш учун талабгорлар филиалнинг расмий платформаларида жойлаштирилган рўйхатларга мурожаат қилишлари мумкин.
ТДИУ Самарқанд филиали илмий изланишга қизиқиши юқори бўлган, инновацион ғояларга эга ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
Барча иштирокчиларга келгусидаги илмий фаолиятларида омад тилаймиз!



















O'zbekcha
Русский
English