ТДИУ Самарқанд филиалида стажёр-тадқиқотчиликка қабул натижалари эълон қилинди!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 2026-йил олий таълимдан кейинги таълим институтига тайёргарлик босқичи ҳисобланган стажёр-тадқиқотчилик шаклига ўқишга қабул қилиш жараёни якунланди ва расмий натижалар эълон қилинди.
Ушбу босқичга ҳужжат топширган талабгорлар уларнинг илмий изланишларга тайёргарлик даражаси, танлаган йўналиш бўйича билимлари, таҳлилий фикрлаши, ҳамда илмий лойиҳалар билан ишлаш кўникмалари асосида баҳоланди. Қабул жараёнида шаффофлик ва адолат тамойилларига қатъий амал қилинди.
Стажёр-тадқиқотчилик босқичи PhD дастурларига илмий тайёргарликнинг муҳим қисми ҳисобланиб, номзодларга илмий тадқиқот методологияси, танқидий таҳлил ва илмий ёзишма кўникмаларини мустаҳкамлаш имконини беради.
Натижалар билан танишиш истагидаги номзодлар филиалнинг расмий ахборот платформаларида жойлаштирилган рўйхатлар орқали ўз кўрсаткичлари билан танишишлари мумкин.



















O'zbekcha
Русский
English