ТДИУ Самарқанд филиалида халқаро имконият!
ТДИУ Самарқанд филиалида халқаро имконият
Изоҳ: Малайзия ва Латвия давлатларида 1 ойлик малака ошириш курси учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Тўлиқ матн:
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали қўшма таълим дастурида дарс бераётган профессор-ўқитувчилар учун янги имконият тақдим этади.
Сизни Малайзия ва Латвия давлатларида 1 ойлик малака ошириш курси кутмоқда.
Танловда иштирок этиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
-
Малака оширишдан кўзланган асосий мақсад ҳақида мотивацион хат (Motivation letter)
-
Малака ошириш дастури (Advanced training program)
-
Маълумотнома (CV)
Талаблар:
Қўшма таълим дастури талабаларига дарс бераётган бўлишингиз керак.
Инглиз тилини етарли даражада билишингиз зарур.
Ҳужжат топшириш муддати: 2025-йил 30-сентябрга қадар.
Манзил: Самарқанд филиали, Халқаро ҳамкорлик бўлими
Мурожаат учун: Телефон: +998 91 534 54 14 | Telegram: @o_muydinov



















O'zbekcha
Русский
English