ТДИУ Самарқанд – сизни кутмоқда
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали 2025/2026-ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилади!
Ҳурматли абитуриентлар, ота-оналар ҳамда таълимга бефарқ бўлмаган юртдошлар!
Агар сиз ҳам фарзандингиз ёки ўзингиз учун сифатли, замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган олий таълим муассасасини излаётган бўлсангиз, унда ТДИУ Самарқанд филиали — айнан сиз қидираётган жой!
Нега айнан ТДИУ Самарқанд филиали?
Давлат кафолатлаган ва коррупциядан холи таълим тизими — бу ерда адолатли, очиқ ва шаффоф муҳит яратилган.
Ўзбекистоннинг нуфузли олий ўқув юртларидан бири — ТДИУ бренди остидаги ушбу филиал Самарқанд шаҳрида фаолият юритади ва минглаб талабалар ишончини қозонган.
Фанларнинг босқичма-босқич инглиз тилида ўқитилиши — 2-босқичдан бошлаб кўплаб дарслар инглиз тилида олиб борилади, бу эса халқаро миқёсда рақобатбардош бўлишга хизмат қилади.
Маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар — дарслар тажрибали, билимли ва талабчан мутахассислар томонидан олиб борилади.
Замонавий ўқув бинолари ва техник база — барча аудиториялар мультимедиа воситалари, интерактив доскалар ва компьютерлар билан жиҳозланган.
Халқаро тажриба орттириш имконияти: “Work & Travel Germany”
ТДИУ Самарқанд филиалининг фахри — ҳар йили 600 нафардан ортиқ талаба ёзги таътил давомида Германияга ишлаш учун юборади.
Талабалар 2-3 ой давомида 6 000 – 7 000 АҚШ доллари ёки евро миқдорида даромад олишади
Ўз маблағи билан ўқиш ва яшаш харажатларини қоплай олишади
Амалиёт, тил билими ва мустақилликни мустаҳкамлаш имконига эга бўлишади
Ётоқхона билан тўлиқ таъминланган
Ҳар бир талаба учун барча қулайликларга эга, замонавий ва хавфсиз ётоқхоналар мавжуд.
Тўлов — атиги 400 000 сўм/ой
Талабаларнинг хавфсизлиги ва фаровон яшаши доимий назоратда
Манзил ва алоқа:
Манзил: Самарқанд шаҳри, Профессорлар кўчаси, 51-уй
Телефон: (+998) 66-237-32-81
Телеграм ва ижтимоий тармоқлар: @TDIU_Samarqand (https://t.me/TDIU_Samarqand)
ТДИУ Самарқанд филиали — бу нафақат таълим, балки келажак учун мустаҳкам пойдевор!
Бугуноқ ҳужжатларингизни тайёрланг ва ўз орзунгиз сари биринчи қадамигизни қўйинг!



















O'zbekcha
Русский
English