"The Doctoral Researcher's Toolkit: A Guide to Effective Research" китоби
Ушбу китоб илмий изланувчилар учун қулай қўлланма бўлиб, тадқиқот жараёнининг ҳар бир босқичида уларга ёрдам беради. Унда адабиётлар шарҳи, гипотеза ишлаб чиқиш ва тадқиқот методологияси каби асосий тушунчаларни осон ва тушунарли тарзда баён қилинган бўлиб, биринчи марта тадқиқот олиб бораётган илмий изланувчилар учун қўлланма вазифасини бажаради.
Муаллиф олий таълимдан кейинги таълим босқичидаги янги тадқиқотчилар учун содда маслаҳатлар ва усулларни тақдим этган, уларнинг тадқиқот жараёнини тезлаштиришга ёрдам берадиган ҳамда мавзу танлашни соддалаштирадиган маслаҳатларни берган.
Шунингдек, илмий тадқиқотчиларларга раҳбарлик қилувчи устозлар ва гуманитар ҳамда ижтимоий фанлар бўйича тадқиқот методологияси билан шуғулланувчилар учун ҳам фойдали бўлади.



















O'zbekcha
Русский
English